Veolia Energy Тошкентни иситиш мавсумига қандай тайёрлагани ҳақида маълумот берди

O‘zbekiston

Veolia Energy Тошкентда иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасидаги барча зарур ишларни якунлади. Компания 29 та қозонхонани капитал таъмирлаш бўйича ҳисобот берди. Пойтахтда жами 217 та қозонхона мавжуд.

Фото: Veolia Energy

Тошкентдаги қозонхоналарнинг қарийб 13 фоизи куз-қиш мавсумига капитал таъмирланди, дея хабар қилди Veolia Energy Ташкент компанияси.

Ташкилот 29 та қозонхонани капитал таъмирлаш бўйича ҳисобот берди. Пойтахтда уларнинг умумий сони 217 тани ташкил этади.

Бундан ташқари, иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида Тошкентда 76 км иссиқлик тармоқлари алмаштирилди ва яна тахминан 1,3 км янги тармоқ ётқизилди. 100 дан ортиқ насос станцияси таъмирланди, шундан 12 таси капитал таъмирдан ўтказилди.

Компания, шунингдек, қиш мавсуми учун зарур бўлган барча материалларни тўлиқ тайёрлаганини маълум қилди.

Veolia Energy маълумотларига кўра, Тошкентда иситиш мавсуми яқин кунларда бошланади.

Mavzuga oid materiallar