Бишкек суди жамоатчилик фаолини байроқни алмаштиришга қарши норозилик учун жарима тўлашга мажбур қилди

Dunyo

Бишкекда эркак давлат байроғини ўзгартиришга қарши чиқди. Суд Афтандил Жўрабековни айбдор деб топиб, оммавий чақириқлар учун 70 минг сўм жаримага тортди. Human Rights Watch унинг барча айбловларини олиб ташлашга чақирди.

Фото: Kaktus.media

1 ноябрь куни Бишкекнинг Ленин туман суди давлат байроғини ўзгартиришга қарши чиққан Афтандил Жўрабеков иши бўйича қарор чиқарди. Унинг адвокати Нурбек Сидиқовнинг сўзларига кўра, суд Жўрабековни давлат фойдасига 70 минг сўм миқдорида жарима тўлашга мажбур қилган ва уни айбдор деб топган, деб ёзади Kaktus.media.

Эслатиб ўтамиз, Жўрабеков 2023 йил декабрь ойида ҳокимиятни қўлга олишга оммавий даъват қилишда айбланиб, милиция томонидан ҳибсга олинган эди. Ҳибсга олишдан олдин фаол Бишкекдаги Горкий хиёбонида байроқни алмаштиришга қарши митинг ўтказишни режалаштирган. Аввалроқ у ижтимоий тармоқларда эълон қилинган акция муносабати билан Октябрь тумани ИИБ ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига чақирилган эди.

Жўрабеков, шунингдек, милицияга чақирувлар декабрь ойи бошида ўтказилиши керак бўлган «Қўлларни байроқдан узоқлаштир» автопойгасига тайёргарлик кўриш билан боғлиқлигини маълум қилган.

У ҳибсга олингандан сўнг, Human Rights Watch (HRW) Қирғизистон ҳукуматини Жўрабековни озод қилишга ва унга қарши қўйилган барча айбловларни олиб ташлашга чақирди.

Mavzuga oid materiallar