Совуқ, аммо ёғингарчиликсиз: дам олиш кунларида об-ҳаво

O‘zbekiston

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ҳарорат 0 даражагача пасаяди.

Фото: Afisha.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +8 дан +13 даражагача ўзгариб туради, баъзи жойларда +15 даражага етади. Кечаси ҳарорат 0...+5 даражагача пасаяди.

Шу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ, Қорақалпоғистоннинг айрим жойларида жума куни кундузи бироз ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакат шимолида ҳам ёмғир ёки нам қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Пойтахтда шу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳаво ҳарорати кечаси 0 дан +3 даражагача, кундузи +10 дан +13 даражагача ўзгариб туради.

Mavzuga oid materiallar