Покистонда худкуш террорчи ўзини портлатди: 24 киши ҳалок бўлди

Dunyo

Покистоннинг Балужистон вилоятида худкуш террорчи ҳужум уюштирди, оқибатда 24 киши ҳалок бўлди, яна 50 га яқин киши оғир тан жароҳати олди.

Фото: кадр из видео / Соцсети

Покистоннинг Балужистон вилоятидаги Кветта шаҳрида худкуш террорчи ҳужум уюштирди. Оқибатда камида 24 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши жароҳат олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, портлаш содир бўлган пайтда касса ёнида 100 га яқин йўловчи бўлган.

Ушбу террорчилик ҳаракати учун жавобгарликни «Балужистон озодлик армияси» ажралувчи гуруҳи ўз зиммасига олди. Гуруҳ баёнотида айтилишича, ўзини портлатувчи террорчи темир йўл бекатида бўлган ҳарбийларга ҳужум қилган.

Ҳужум оқибатида 24 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши оғир тан жароҳати олди. Полиция хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида бир неча ҳарбий ва олти нафар темир йўл ходими бор.

Мамлакат Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳужум ташкилотчилари «бунинг учун оғир жавоб бериши»ни айтди. У, шунингдек, хавфсизлик кучлари «террорчилик таҳдиди»ни бартараф этишга қатъий аҳд қилганини қўшимча қилди.

Mavzuga oid materiallar