Ўзбекистонлик 15 ёшли шахматчи Афруза Ҳамдамова яна жаҳон чемпиони бўлди

O‘zbekiston

Афруза Ҳамдамова Бразилияда 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада ғалаба қозониб, ўсмирлар орасида FIDE жаҳон чемпионлигининг иккинчи унвонини қўлга киритди. У қизғин курашда 10 имкониятдан 9,5 очко тўплади.

Ўзбекистонлик 15 ёшли шахматчи Афруза Ҳамдамова иккинчи марта ўсмирлар орасида FIDE жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритиб, ўз номини яна бир бор тарихга муҳрлаб қўйди, дея хабар бермоқда оламспортcом телеграм канали.

Бразилияда 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада Афруза муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритди. У тўққизта ўйинда ғалаба қозониб, битта дуранг ўйнаб, 10 та имкониятдан 9,5 очко тўплади.

Бундан олдин Ҳамдамова Италияда бўлиб ўтган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида илк бор 14 ёшгача бўлганлар тоифасида жаҳон чемпиони бўлган ва бундай ютуққа эришган биринчи ўзбекистонлик шахматчига айланган эди.

Mavzuga oid materiallar