Равшан Раимов Янгийўл ҳокими этиб тайинланди

O‘zbekiston

Равшан Раимов Янгийўл шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди. У тайинловга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Равшан Раимов Янгийўл шаҳрига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Раимов аввалроқ Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. У аввал ишдан бўшатилган ҳоким Дилшод Султонов ўрнини эгаллади.

Mavzuga oid materiallar