«На-На» гуруҳининг собиқ солисти Владимир Левкин вафот этди

O‘zbekiston

Машҳур «На-На» гуруҳининг собиқ аъзоси Владимир Левкин 58 ёшида оламдан ўтди. Левкин вафотининг дастлабки сабаби лимфома экани айтилмоқда.

РИА Новости хабар беришича, «На-На» гуруҳининг собиқ аъзоси Левкин 58 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Левкин лимфома - лимфа тизими саратони туфайли вафот этган. Бундай ташхис санъаткорга илк бор 2003 йилда қўйилган эди. Ўшанда шифокорлар унда касалликнинг тўртинчи босқичини аниқлагандилар. Қўшиқчи саратон касаллигини енгишга муваффақ бўлган, бироқ ўн йилдан сўнг касаллик қайталан бошлаган. «На-На» гуруҳи етакчиси кимётерапия курси ва суяк илиги кўчириб ўтказиш туфайли яна соғайиб кетган. Ремиссия яна тахминан ўн йил давом этган. Вафотидан бир неча кун олдин Левкин пневмонияга шубҳа билан касалхонага ётқизилган, кейинчалик эса лимфобластик лейкоз туфайли реанимация бўлимига ўтказилган.

Левкин «На-На» гуруҳига 1989 йилда, жамоа продюсер Бари Алибасов томонидан ташкил этилганда қўшилган. У 1998 йилгача гуруҳнинг солисти бўлиб ишлаган, шундан сўнг яккахон ижодкорликка эътибор қаратган.

2000 йилларнинг бошларида санъаткорда лимфома аниқланган. Левкин кимётерапия курсини ўтаган ва икки марта суяк илиги кўчириб ўтказиш жарроҳлигини бошдан кечирган. Ремиссиядан сўнг у яна ижодга қайтиб, 2015 йилда «На-На» гуруҳининг юбилей концертида қатнашган ҳамда турли теледастурларда иштирок этган.

Mavzuga oid materiallar