Абхазия президенти Аслан Бжания истеъфога чиқди. Бу ҳақда матбуот хизмати эълон қилган баёнотда айтилади.

Дам олиш кунлари у мухолифатчилар парламент биносини бўшатиши биланоқ лавозимини тарк этишга ваъда берди.

Абхазия президенти вазифасини бажарувчи республика вице-президенти Бадра Гунба, ҳукумат раҳбари эса собиқ бош вазир Валерий Бганба бўлади.

Шу билан бирга, Бжания намойишчиларга бир шарт қўйди – агар улар бугун ҳукумат биноларини бўшатишмаса, у аризани қайтариб олади.