Мирзиёев Безруковни орден билан тақдирлади

O‘zbekiston

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик актёр Сергей Безруковни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Сергей Безруков Тошкентдаги ВГИК талабалари олдида нутқ сўзламоқда | Фото: Рамиз Бахтияров

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни россиялик икки санъаткорга «Дўстлик» орденини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Фармонда айтилишича, мукофот Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришга, шунингдек, икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун берилади.

Мукофотланганлар орасида Россия Федерацияси халқ артисти ва Москва драма театрининг бадиий раҳбари Сергей Безруков, шунингдек, балет артисти ва режиссёр Андрис Лиепа бор.

Шунингдек, «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин имзолади.

Хусусан, «Россия ва Ўзбекистон маданиятларини яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш борасидаги самарали фаолияти» учун Фаррух Зокиров ва Севара Назархон мукофотга сазовор бўлди.

Mavzuga oid materiallar