Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2025 йилда 45 млрд долларга етиши мумкин

O‘zbekiston

2025 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи 39,7 млрд доллардан 45,1 млрд долларгача ўсиши прогноз қилинмоқда. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Жаҳон банки (6,6 млрд доллар), шунингдек, халқаро инвесторлар (3,4 млрд доллар) олдидаги энг катта қарздорликка эга.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2025 йил охирига келиб 45,1 млрд долларга етиши мумкин. Ўсиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва БМТТД томонидан тайёрланган «Фуқаролар учун бюджет» лойиҳасида прогноз қилинмоқда.

Давлат ташқи қарзи 2024 йил якунига қадар 33,9 млрд доллар (ЯИМнинг 30,3 фоизи), 2025 йилда эса 39,4 млрд доллар (ЯИМнинг 32,1 фоизи) миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Жорий йилда хориждан қарз олиш лимити 5 млрд долларни ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу миқдор 5,5 млрд долларга етказилади. Ушбу маблағларнинг 3 млрд доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга, 2,5 млрд доллари эса инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Жаҳон банки (6,6 млрд доллар), Осиё тараққиёт банки (6,4 млрд доллар), шунингдек, халқаро инвесторлар (3,4 млрд доллар) олдидаги энг катта қарздорлиги мавжуд.

Mavzuga oid materiallar