«Биз ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз» — Мирзиёев

O‘zbekiston

Президент Шавкат Мирзиёев янги чақириқ Олий Мажлис Сенатининг биринчи йиғилишида иштирок этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкентда янги чақириқ Олий Мажлис Сенатининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди. Давлат раҳбари сайланган сенаторларга юксак ишонч билдирди ва уларни фаолиятларининг бошланиши билан табриклади.

Сенаторлар, ўз навбатида, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз учун тинч ва фаровон ҳаёт яратиш йўлида ўз билим, тажриба, куч ва салоҳиятларидан фойдаланишга умид билдирди.

Сайлов якунларига кўра, бешинчи чақириқ Сенат таркиби юқори сифат даражасида шакллантирилди. Унга етакчи соҳалар вакиллари, таниқли сиёсатчилар, иқтисодчилар, олимлар ва маданият арбоблари киритилди. Ҳар уч сенатордан бири илмий даражага эга.

Сенаторларнинг қарийб 27 фоизи ёки 16 нафарини аёллар ташкил этишига алоҳида эътибор қаратилди. Бу оила, оналик ва болаликни, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ижтимоий масалалар бўйича қонун ижодкорлиги фаолиятида парламент назоратини кучайтириш учун муҳимдир.

Mavzuga oid materiallar