Навоийда аёл қизини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган

O‘zbekiston

Навоий вилоятида яшовчи аёл ўз қизини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган. Суд фуқарони тергов ҳибсхонасига қамаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Фото: Иллюстратив / Сергей Генералов / «Взгляд.uz»

Навоийда янги туғилган қизини сотмоқчи бўлган 22 ёшли аёл ушланди Навоийда Навбаҳор туманида яшовчи 22 ёшли Н.Қ. янги туғилган қизини сотмоқчи бўлган вақтида ушланди.

Тергов маълумотларига кўра, фуқаро Н.К. потенциал харидорга фарзандини 10 миллион сўмга сотиш ниятида эканлигини маълум қилган. У ушбу пулни олганидан сўнг тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушланди.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни (ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан одам савдоси) содир этганликда айбланган.

Прокурор айбланувчининг қочиши, далилларнинг йўқ қилиниши ёки яширилиши, шунингдек, гувоҳларга таъсир кўрсатишининг олдини олиш учун унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни талаб қилди.

Суд фуқаро Н.К.ни қамоққа олиш ва тергов ҳибсхонасига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Mavzuga oid materiallar