Мирзиёев истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллади

O‘zbekiston

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Адолат» социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш тўғрисидаги ташаббусини маъқуллади.

«Мовиз гумбазлар» хиёбони | Фото: Ситуатив / Борис Жуковский

Ўзбекистонда истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни каби жамоат жойларини хусусийлаштиришни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Бу қарор «Адолат» социал-демократик партиясининг таклифидан сўнг Шавкат Мирзиёев томонидан маъқулланди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, сайлов кампанияси давомида партиялар томонидан илгари сурилган ва халқ томонидан қўллаб-қувватланган ҳар бир таклиф Қонунчилик палатасининг янги таркибининг биринчи мажлисида кўриб чиқилади ва амалга оширилади.

Давлатимиз раҳбари ушбу йиғилишда «Адолат» партиясининг жамоат жойларини хусусийлаштиришни тақиқлаш, дори воситалари устидан назоратни кучайтириш, нархларни сунъий равишда оширишнинг олдини олиш ва рецептсиз сотиб олиш мумкин бўлган дори-дармонлар рўйхатини қисқартириш тўғрисидаги позициясини маъқуллади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатларини ифодаловчи Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг хусусий мулк дахлсизлигини ҳимоя қилиш ва бизнес учун шарт-шароитларни яхшилаш бўйича таклифлари ҳам қўллаб-қувватланди.

Президент «Миллий тикланиш» демократик партиясининг мактабларга ўқитувчиларни танлов асосида ёллаш, болаларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, она тили ва хорижий тилларни ўрганишга шароит яратиш борасидаги таклифларига розилик билдирди.

У Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва пенсияга чиқишида кафолатланган ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, экологик партиянинг давлат муассасалари ва корхоналари ҳудудида боғлар ташкил этиш ҳамда экологик маданиятни юксалтириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича таклифлари қўллаб-қувватланди.

Mavzuga oid materiallar