Тошкентдаги «Анҳор» каналидан эркак жасади топилди — видео

O‘zbekiston

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги «Анҳор» каналида бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди. Бош прокуратура вазият юзасидан изоҳ берди.

Тошкентдаги «Анҳор» каналида 24 ёшли эркакнинг жасади топилгани ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

12 ноябрь куни маҳаллий фуқаро ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, Чилонзор тумани ҳудудидаги Анҳор каналида эркак чўкиб кетганини маълум қилган. Воқеа жойига ИИБ ва ФВВ ходимлари етиб келиб, тергов ишларини бошлаган.

13 ноябрь куни Учтепа туманида истиқомат қилувчи аёл ИИБга ўғлининг йўқолгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган. 24 ёшли йигит 11 ноябрь куни уйдан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. 20 ноябрь куни пойтахтнинг Чилонзор туманидаги каналдан бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar