Ўзбекистонда газ сарфини назорат қилиш учун илова ишга туширилди

O‘zbekiston

Янги Hudud Gaz Taʼminot мобил иловаси табиий газ истеъмолини реал вақт режимида кузатиш, ҳисоб-китобларни тўлаш ва газ баллонлари уланишини бошқариш имконини беради. Хизмат Android ва iOS қурилмаларида бепул мавжуд бўлиб, One ID орқали кириш талаб этилади.

Фото: pinterest.com

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ газ сарфини ҳисобга олиш учун илованинг синов версиясини тақдим этди.

Энди фойдаланувчилар Hudud Gaz Taʼminot мобил иловаси орқали табиий газ истеъмоли ҳажми ва ўз харажатларини реал вақт режимида кузатиб боришлари мумкин. Илова Android ва iOS қурилмаларида бепул мавжуд бўлиб, автоматик янгиланиш имкониятига эга.

Илова кунлик ва ойлик газ истеъмолини назорат қилиш, ҳисоб-китобларни тўлаш, суюлтирилган газ истеъмолчилари учун ҳисобни тўлдириш ва уланган газ баллонларини кузатиш имконини беради. Хизматдан фойдаланиш учун шахсий кабинет ёки One ID платформаси орқали тизимга кириш талаб этилади.

Mavzuga oid materiallar