Дам олиш кунларида ёғингарчиликсиз илиқ об-ҳаво кутилмоқда

O‘zbekiston

Яқин кунларда Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди, ёғингарчилик кутилмаяпти. Якшанба куни ҳаво ҳарорати +10...+15 даражагача кўтарилади, тунги ҳарорат эса секинроқ ошиб боради.

Ўзгидромет маълумотига кўра, жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди.

Фақатгина шанба куни Сурхондарё вилоятининг айрим ҳудудларида озгина ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакатнинг баъзи жойларида туман тушиши эҳтимоли мавжуд.

Тунда ҳаво ҳарорати 0...+5 даража атрофида бўлиши кутилмоқда, шимолий ҳудудларда айрим жойларда -1...-3 даражагача пасайиши мумкин. Кундузи қуёш нурлари таъсирида ҳаво +10...+15 даражагача исийди.

Ўзгидромет маълумотига кўра, бундай ҳарорат ноябрь ойининг ушбу кунларидаги кўп йиллик иқлимий меъёрга яқин ҳисобланади.

Шарқдан кучсиз ва ўртача кучли шамол эсиши кутилмоқда.

Тошкентда жума кунидан якшанбагача ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Тунда ҳаво ҳарорати +2...+5 даража, кундузи эса +11...+14 даража бўлади.

Mavzuga oid materiallar