Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 30 га яқин веб-сайт блокланди.
Қўмита қимор ва хавфли ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган сайтларни ўрганиш ва таҳлил қилиш жараёнида 42 та сайт фаолиятини чеклаш бўйича таклифни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига юборди.
Улардан 30 га яқини белгиланган тартибда аллақачон тўсилган.
Қўмита бу йўналишда тизимли мониторингни давом эттирмоқда.