
Тошкентда ҳажвий видеолавҳани суратга олган икки блогер 15 суткага қамалди
Тошкентда брбало мусиқий жамоаси аъзоси бўлган икки блогер ва санъаткор ҳажвий видеоси учун 15 суткага қамалди. Видеоролик ахлоқий меъёр ва анъаналарга мос келмаслиги, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётгани айтилмоқда. Бироқ, видеонинг бошида у ҳазил шаклида суратга олингани ва 18 ёшдан ошган шахслар учун мўлжалланганлиги ҳақида огоҳлантириш пайдо бўлади.