Жиноят ишлари бўйича Юнусобод суди икки блогер ва брбало мусиқа жамоаси аъзоси Камол Юсупов ва Аброр Ғуломовга нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «Взгляд.uz»га Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди
Август ойи охирида мусиқачилар ва блогерлардан иборат пойтахтнинг брбало мусиқий гуруҳи «Aboka 2» янги видеосини чиқарди. Унда хорижий қўшиқлар ўзбек тилида ҳазил оҳанги билан ижро этилади. Видеода парик кийган Камол Юсупов интим хизматлар соҳасидаги аёлни намойиш этади. Сюжетга кўра, Аброр Ғуломов (Аboka) уни севиб қолади, кейин эса унинг дўстига турмушга чиқаётганини билиб олади.
Телеграм-каналлардан бирида 8 октябрь куни видеодан парчалар эълон қилинди, улар норозилик билдирилган матн билан бирга жойлаштирилди.
Видеонинг бошида ушбу видео ҳазил тариқасида олинганлиги ва 18 ёшдан ошган шахслар учун мўлжалланганлиги ҳақида эълон пайдо бўлади.
Суд қарорида таъкидланишича, Камол Юсупов ва Аброр Ғуломов «жамиятда ўрнатилган одоб-ахлоқ қоидалари, ахлоқий меъёрлар ва анъаналарни менсимасдан, ижтимоий тармоқларда беҳаё ва ҳақоратомуз сўзлардан фойдаланган ҳолда видеороликлар тарқатиш орқали жамоат тартибини қасддан бузиш орқали майда безорилик содир этиб, фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган».
Судья уларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194 моддаси 1 қисми (майда безорилик) ва 183 моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топиб, 15 сутка қамоқ жазоси тайинлаган.