
UzAuto компанияси маълум Lacetti моделларини қайтариб олишга мажбур этилди: сотиб олинганидан бир неча ой ўтиб, баъзи автомобилларнинг ёниб кетиш ҳолатлари аниқланди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси айрим автомобиль эгаларининг шикоятларидан сўнг UzAuto фаолиятини текширувдан ўтказди. Қорақалпоғистон ва Навоий вилоятида Lacetti ҳайдовчиларининг автомобиллари ишдан чиқиб, ёниб кетгани маълум бўлди. Қўмита ушбу русумдаги 37 та автомобилни 10 кун ичида қайтариб олиш тўғрисида мажбурий кўрсатма берди.