Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 14 та икки томонлама ҳужжат имзоланди
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Яқин йилларда томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5-10 баробарга оширишни режалаштирмоқда.