
OpenAI матнларни овозлаштиришга мўлжалланган Voice Engine нейротармоғини тақдим этди
Американинг OpenAI компанияси 15 сониялик овозли парчадан нусха кўчириш ва ёзма матнни овоз чиқариб, нутқ характеристикаларини ва маърузачининг овозига мослаб, етказиб берадиган Voice Engine номли тармоқни тақдим қилди. Компаниянинг таъкидлашича, нейротармоқдан бошқа шахсларнинг овозини ўхшатиш учун фойдаланиш тақиқланади.