
Ўзбекистон Исроил қўшинларини Фаластиндан олиб чиқиш тўғрисидаги резолюцияни қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг Исроилдан ўз қўшинларини босиб олинган Фаластин ҳудудларидан олиб чиқишни талаб қилувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади. Фаластин томонидан таклиф этилган ва бир қатор мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланган қарор учун 124 давлат овоз берди.