Мавзуга оид материаллар: ташаббус

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун давлат божидан озод қилиш: «Адолат» СДП ташаббуси

Ўзбекистон

«Адолат» социал-демократик партияси бола ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича даъво билан мурожаат қилган шахсларни давлат божидан озод этишни таклиф қилди. Партиядан таъкидланишича, давлат божини тўлашдан озод қилиш болаларнинг судга мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтиради ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлайди.

«Адолат» партияси «Кафолатланган биринчи иш жойи» лойиҳасини илгари сурди

Ўзбекистон

Сайлов арафасида «Адолат» партияси олий ўқув юртлари ва техникумлар битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича ташаббус билан чиқди. «Кафолатланган биринчи иш ўрни» лойиҳаси тақдим этилди, унинг мақсади нафақат ёшларга меҳнат бозорига кириш қийинчиликларини енгиб ўтишда ёрдам бериш, балки иш берувчилар учун ҳам имкониятлар яратишдир.