Сайлов арафасида «Адолат» партияси олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашга қаратилган муҳим ташаббус билан чиқди.
Қайд этилишича, ҳар йили 200 мингдан зиёд ёшлар ўқишни тугатиб, меҳнат бозорига кириб келаётгани уларнинг ихтисослашуви бўйича иш ўринлари ташкил этишни устувор вазифа қилиб қўймоқда.
«Кафолатланган биринчи иш жойи» лойиҳаси ёш битирувчиларга биринчи ишини топишга ва меҳнат фаолиятига муваффақиятли интегратсиялашувига ёрдам беради. Ушбу ташаббус «Ёшлар кафолати» дастури муваффақиятли амалга оширилаётган Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар тажрибасига асосланади.
Лойиҳанинг мақсади нафақат ёшларга меҳнат бозорига чиқиш қийинчиликларини енгиб ўтишда ёрдам бериш, балки иш берувчиларга тайёр мутахассисларни жалб қилиш имкониятини яратишдан иборат, дейилади хабарда.
Партия бу иқтисодиёт барқарорлиги ва ривожланишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг касбий шаклланишида қўллаб-қувватлаш имконини беради, деб ҳисоблайди.