Омбудсман Навоийда Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили раҳбарлигида 2024 йилдаги илк мониторинг Навоий шаҳрида бўлиб ўтди. Маҳаллий қамоқхона камераларини кўздан кечириш чоғида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликлар уюштирганликда айбланиб, жазони ўтаётган маҳкум Даулетмурат Тажимуратов билан суҳбат ўтказилди.

Омбудсман Навоийда Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди

Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили раҳбарлигида 2024 йилдаги илк мониторинг Навоий шаҳрида бўлиб ўтди. Маҳаллий қамоқхона камераларини кўздан кечириш чоғида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликлар уюштирганликда айбланиб, жазони ўтаётган маҳкум Даулетмурат Тажимуратов билан суҳбат ўтказилди.

5 январь куни Омбудсман ва жамоатчилик гуруҳлари аъзолари таркибида нодавлат нотижорат ташкилотлари, жумладан, «Юксалиш» ҳаракати ва «Ҳуқуқий таянч» ННТ раислари иштирок этиб, муассасадаги шароитлар билан танишди.

Ташриф давомида маҳкумлар билан суҳбатлашилди, колониянинг ётоқ жойлари, ошхона, кутубхона, даволаш бўлими, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари, ишлаб чиқариш ҳудудидаги шароитлар ўрганилди.

Маҳкумларнинг ётоқ жойлари кўздан кечирилганда, ушбу колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Даулетмурат Тажимуратов билан ҳам учрашилди. Суҳбат давомида Тажимуратов колониядаги шароитлар Омбудсман томонидан ўтказилаётган мониторинг ташрифлари натижасида яхшиланиб бораётганини, озиқ-овқат таъминоти яхшилигини, қийноқ ёки тазйиқ ўтказиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги, даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими томонидан тиббий ёрдам керак бўлганда вақтида ёрдам кўрсатилаётганлигини маълум қилди.

Колония раҳбарияти билан ўтказилган суҳбатларга ва амалга оширилган ўрганишларга кўра, Тажимуратов қонунчиликда белгиланган тартибда жазо муддатини ўтамоқда. Унинг Жиноят-ижроия кодексида белгиланган ҳуқуқлари таъминламоқда ва ушбу Кодексда белгиланган мажбуриятлар татбиқ этилмоқда. Алоҳида чекловлар ўрнатилмаган ёки имтиёзлар тақдим этилмаган. Шунингдек, ўтказилган суҳбат давомида унга амалдаги қонунчилик талаблари тушунтириб ўтилди.

Мониторинг ташрифи давомида аниқланган камчиликлар юзасидан уларни ўз вақтида бартараф этилишини таъминлаш мақсадида мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсманнинг тавсиялари киритилади.

Эслатиб ўтамиз, Омбудсман томонидан қийноқларни олдини олиш бўйича мониторинг ташрифлари якуни юзасидан тайёрланган таҳлилий маълумотлар, жумладан мониторинг жараёнида аниқланган камчиликлар тегишли давлат органлари билан бир қаторда Олий Мажлис палаталарига ҳам тақдим этиб келинмоқда.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш