Жиззахда электромонтёр ток уриши оқибатида вафот этди

13 январь куни Жиззах вилояти Бахмал туманида электр таъминоти корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди. У ҳамкасби билан носоз жойни аниқлаш мақсадида текширув олиб бораётган бўлган. Прокуратура тергов ҳаракатларини ўтказмоқда.

Жиззахда электромонтёр ток уриши оқибатида вафот этди

13 январь куни соат тахминан 17:20 ларда «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Жиззах вилояти филиали Бахмал туман электр таъминоти корхонаси бош электромонтёри ток уриши оқибатида ҳалок бўлди.

Аниқланишича, электромонтёр У.Т ҳамкасби Б.Ж.га 10 кВ кучланишли «Сангзор» фидерини узиб, электр тармоғига тупроқ электродини улашни буюрган. Шундан сўнг У.Т 76-сонли лангар таянчига чиқиб, «Каробчи» веткасини улаш вақтида электр токи уриши оқибатида таянчдан сирғалиб тушиб, ерга қулаган.

Бригада ходими, электромонтёр Б.Ж тез ёрдам чақирган, воқеа жойига етиб келган шифокорлар жабрланувчининг вафот этганини маълум қилган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти барқарорлик ва хавфсизлик хизмати ушбу авария тафсилотларини ўрганаётгани ҳамда тўлиқ маълумот тақдим этилишини маълум қилди.

«Взгляд.uz»га Бош прокуратура матбуот хизматидан хабар беришларича, Марҳум У.Т. судга оид тиббиёт экспертизасидан ўтказилиб, Ғаллаорол тумани суд-тиббий экспертизаси хулосасида «марҳум У.Т.нинг ўлими тананинг электр токи уриши ва ёниши» оқибатида юзага келгани кўрсатилган.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш