Навоий шаҳрида йўлтанламас светофорда тўхтаб турган Matizʼга урилди: икки киши вафот этган

15 январь куни Навоий шаҳрида Volkswagen автомобили Matizʼнинг орқасидан келиб урилди. Такси орқа ўриндиғида бўлган икки йўловчи ҳалок бўлган.

Навоий шаҳрида йўлтанламас светофорда тўхтаб турган Matizʼга урилди: икки киши вафот этган
УВД Навоийской области

Жорий йилнинг 15 январь куни соат 02:00 ларда Навоий шаҳри Ислом Каримов кўчасида фуқаро А.Н. бошқарувидаги Matiz машинаси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган бўлган. Шу пайтда унинг ортидан фуқаро йўлтанламас Volkswagen ID6 кроссовери машинаси келиб урилган.

Воқеа оқибатида Matiz автомобилининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш