«Ўзбектелеком» ўтказган тендерда бир манзилда жойлашган икки компания иштирок этди
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Uzmobile филиали маҳсулот ва хизматларини реклама қилиш, график дизайн ва ижодий ғояларни ишлаб чиқиш бўйича 494,9 млн сўмлик тендер эълон қилди. Унда битта манзилда жойлашган иккита компания иштирок этди.
12 март куни «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Uzmobile филиали маҳсулот ва хизматларини реклама қилиш, график дизайн ва креатив ғояларни ишлаб чиқиш бўйича 494,9 млн сўмлик тендер эълон қилди.
Маълумотларга кўра, тендерда фақат иккита компания иштирок этган: We are digital ва Syndicate PR agency.
Тендер натижаларига кўра, We are digital компанияси 494,4 млн сўмлик нарх таклиф қилган ҳолда ғолиб деб топилди.
Ғолиб — We are digital МЧЖ устав капиталининг 25 фоизи Lokhard group МЧЖга, компаниянинг 100 фоиз улуши эса Салимсаков Шохиддин Фазлиддиновичга тегишли.
Мағлуб бўлган компания Syndicate PR agency ҳам Салимсаков Шохиддин Фазлиддиновичга тегишли бўлган.
Натижада тендер савдоларида Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунлари талаблари қўпол равишда бузилган. Коррупцияга қарши кураш агентлиги ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.