8 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан 20 ёшли А.Н.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди. «Взгляд.uz» суд қарорини ўрганди.
Иш материалларига кўра, фуқаро А.Н. метро вагонида қўлини нотаниш қизнинг белидан пастига қўйиб, шу тариқа шаҳвоний характердаги ҳаракатлар содир этган.
Суд мажлисида айбланувчи ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирди. А.Н. бошқа бундай қилмасликка ваъда бериб, суддан жазони енгиллаштиришни сўради.
Суд ҳукмига кўра судланувчи А.Н. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасининг (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилсин ва унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.