Женисбек Пиязов Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди, деб хабар қилди ЎзА агентлиги.
Пиязов янги лавозимида маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари билан шуғулланади.
Пиязов 1988 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Пиязов Ўзбекистон, Бошқирдистон, Татаристон ва Қорақалпоғистон халқ артисти сифатида тан олинган.