Мирзиёев Миллий олимпия қўмитаси раиси этиб сайланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миллий олимпия қўмитаси раиси этиб сайланди. Унинг ўринбосари лавозимига Отабек Умаров тайинланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миллий олимпия қўмитаси раиси этиб сайланди. Унинг ўринбосари лавозимига Отабек Умаров тайинланди.
Ўзбекистон ДХХнинг собиқ раҳбари Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши тузилмасига ўтди. У 2019 йилдан буён бошқарма раиси лавозимида ишлаб келаётганди. ДХХнинг янги раиси Қурбонов Азизовнинг Давлат хавфсизлик хизматини шаффофлик ва очиқлик томон ислоҳ қилишдаги муваффақиятини қайд этди.
Баъзи ОАВнинг манбаларга таяниб маълумот беришича, Шуҳрат Холмуҳамедов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланган. Аввалроқ вазирликнинг аввалги раҳбари Баҳодир Қурбонов ДХХга раис бўлгани хабар қилинганди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Давлат хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилди. Аввалги раис Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилди.
Президент қарори билан Шерзод Каримов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Марказий банк раиси ўринбосари Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бу лавозимда аввалроқ бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири этиб тасдиқланган Ботир Зоҳидов ўрнини эгаллади.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Рафиқжон Жалилов 2024 йилнинг апрель ойида лавозимидан озод этилган. У бу лавозимда 2019 йилнинг март ойидан бери ишлаб келаётганди. Май ойидан буён бошлиқ вазифасини ўринбосар сифатида ишлаб келаётган Муҳаммад Одилов бажариб келмоқда.
ИИВ вазири ЙҲХХ раҳбари лавозимида 2019 йилнинг ноябрь ойидан буён ишлаб келаётган Олим Саидовни озод қилди.
Шавкат Мирзиёев қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокировни соғлиғи сабабли ишдан бўшатди. Унинг лавозимини Шерзод Ҳидоятов эгаллайди.
Жавлонбек Умархўжаев Uzbekistan Airports АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. У 2021-2023 йилларда бошқарув раисининг операцион фаолият бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ҳалилилло Тўрахўжаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига сайланди. Овоз бериш якунлари бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Нидерландия бош вазири Марк Рютте НАТОнинг янги бош котиби бўлади. Унинг номзодини альянснинг барча аъзолари маъқуллаган. Бу лавозимда у Йенс Столтенберг ўрнини эгаллайди.
Сингапур бош вазири Ли Сяньлун май ойи ўрталарида ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди. Унинг ўрнини ўринбосари Лоуренс Вонг эгаллайди.
Хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси этиб тайинланди. У маданият ва санъат ривожи билан шуғулланади.