Жиззах вилояти Пахтакор туманида ИИБ ходимлари томонидан 35 ёшли аёл уйида номаълум эркак билан ҳимояланмаган жинсий яқинлик қилаётган вақтида қўлга олинди. Аёл ўзида ОИВ инфекцияси борлигини билган.
Яна бир ҳолат Шароф Рашидов туманида қайд этилган бўлиб, у ерда 34 ёшли эркак 29 ёшли аёл билан яширинча яшаб, унга касалликни жинсий йўл билан юқтирган. Кейинчалик маълум бўлишича, шифокорлар эркакда инфекция борлигини аввалроқ айтишган.
Икки шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.