Тошкентда автобусда аёлга шилқимлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди. «Взгляд.uz» суд қарорини ўрганди.
Ҳужжатга кўра, воқеа 2023 йилнинг 15 ноябрида содир бўлган. 45 ёшли А.Р. Термиздан Тошкентга кетаётган автобусда ёнида ўтирган аёл ухлаб қолганидан фойдаланган.
«Ухлаб қолганимда кийимларимни ечиб, кўкрагимга тегинди, мен уйғониб кетдим ва вазиятни ҳайдовчига айтдим, эркак эса мени сўкди ва ҳақорат қилди», — деди жабрланувчи.
Жабрланувчининг маълум қилишича, воқеа 2023 йил 15 ноябрь куни содир бўлишига қарамай, ички ишлар ходимлари томонидан А.Р.га нисбатан чора кўрилмаган.
Судда сўроқ қилинган ҳуқуқбузар аёлга бехосдан тегиб кетганини, қилган ишидан пушаймонини ва унга нисбатан юмшоқлик сўраганини айтди.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан 45 ёшли А.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 41-1-моддаси (жинсий зўравонлик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор. Унга нисбатан 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.