Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2024 йил 22 апрелга ўтар кечаси 37 миллиондан ошди, деб хабар қилди Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги.
Эркаклар 18,6 миллион нафарни, аёллар аҳолиси эса 18,34 нафардан ортиқни ташкил қилади.
1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатнинг доимий аҳолиси сони 36 963 262 кишини ташкил қилди. Шундай қилиб, бир ойдан камроқ вақт ичида ўсиш 36 738 кишини ёки 0,1% ни ташкил этди.