Ўзбекистон ҳукумати HUMO миллий тўлов тизимини хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ҳужжатга кўра, Миллий банклараро HUMO процессинг маркази (Миллий банклараро процессинг маркази) акциялари оммавий савдога қўйиладиган 247 та компания қаторига кирди. HUMO мисолида, қоғозлар пакетининг 100% ҳақида гапирилмоқда.
HUMOʼнинг барча акциялари ҳозирда Давлат активларини бошқариш агентлигига (Давактив) тегишли.