Иссиқ ва ёмғирли: 16 май куни об-ҳаво ҳақида қисқача

O‘zbekiston

16 май куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади. Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 18-20°, кундузи 24-26° иссиқ бўлади.

Фото: «Взгляд.uz»

ТОШКEНТ ШАҲРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20°, кундузи 24-26° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 25-30° бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 23-28° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 30-35° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, омақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 25-30° бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 14-19° бўлади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.