Жиззахда тез ёрдам машинаси пиёдалар ўтиш жойида аёлни уриб юборди — видео

Ўзбекистон

Жиззах шаҳрида тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида аёлни уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Фото: кадр из видео

23 май куни тахминан соат 08:30да Жиззах шаҳридан ўтувчи 4Р-38 автомобиль йўлининг 22-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Тез ёрдам ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган 48 ёшли аёлни уриб юборган.

Жабрланувчи тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.

Мазкур факт юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид материаллар