Навоийда мактаб ўқувчиси дарс вақтида чўмилишга чиқиб, чўкиб кетди

O‘zbekiston

Навоий вилоятида 6-синф ўқувчиси чўмилиш пайтида чўкиб кетди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бола дарс вақтида сузишга борганини хабар қилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Ситуативное

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида мактаб ўқувчиси чўкиб кетгани ҳақида маълумот тарқалди. Вилоят ММТБ боланинг ўлимини тасдиқлади.

Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси чўкиб кетган бола Кармана туманидаги 30-мактабда 6-синфда ўқиганини маълум қилди. Расмий маълумотларга кўра, бола дарс вақтида чўмилишга кетган. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳолатни ўрганмоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.