Тошкентда айрим йўллар вақтинча ёпилади

O‘zbekiston

Владимир Путин ташрифи, шунингдек, ободонлаштириш ва қурилиш ишлари давом эттирилиши муносабати билан 26–27 май кунлари Тошкентнинг айрим кўчаларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

ЙҲХХ матбуот хизмати хабарига кўра, 26–27 май кунлари Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида йирик халқаро тадбирлар, шунингдек, ободонлаштириш ва қурилиш ишлари давом этиши муносабати билан автотранспорт воситалари ҳаракати учун йўл вақтинча тўсиб қўйилади.

«Шу кунларда ҳайдовчиларга иложи бўлса, шошилинч зарурат бўлмаса, шаҳарга чиқмасликни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.

Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан белгиланган талабларга риоя қилиш, шунингдек, йўл белгиларига риоя қилиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, 26–27 май кунлари Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.

21 май куни президентлар бўлажак ташрифга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилганди. Шу нуқтаи назардан, икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, савдо-иқтисодий соҳада янада ривожлантиришнинг бир қатор амалий масалалари кўриб чиқилган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.