2030 йилга бориб Ўзбекистондаги барча мактабларда рус тилини ўқитиш такомиллаштирилади, дейилади Россия президенти Владимир Путиннинг ташрифи материалларида.
Ҳужжатга кўра, «Класс!» Россия–Ўзбекистон гуманитар лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ўзбекистон мактабларида рус тили ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган.
Лойиҳа республика мактабларига рус тили ўқитувчиларини юбориш ва ўзбек ўқитувчиларини ҳар томонлама қайта тайёрлашни назарда тутади. 2030 йилгача деярли барча мактабларни (10 мингга яқин) ва 30 минг ўқитувчини қамраб олиш режалаштирилган. Лойиҳани амалга ошириш бўйича меморандум 2020 йил октябрь ойида имзоланган.
Материалда таъкидланишича, Ўзбекистонда рус тили миллатлараро мулоқот учун фаол қўлланилади (республикада 1 миллионга яқин рус ватандошлар яшайди, аҳолининг 70 фоизи рус тилида сўзлашади). Ўзбекистондаги 862 мактабда таълим рус тилида олиб борилади.