Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ бошқармаси хабарига кўра, 26 май куни Олмалиқ шаҳрида ЙТҲ содир бўлган. Damas ҳайдовчиси, 1990 йилда туғилган фуқаро соат 12:00 атрофида бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб, Таначи-Бўка каналига чиқиб кетган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмаган. Автоулов теҳник шикастланган. Машинада ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган.
Дастлабки суриштирувларга кўра ҳайдовчи автоуловни бошқараётган вақтида маст ҳолда бўлгани аниқланди. Ҳозирда Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Gentra йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўприкдан қулаб тушганди.