18 май куни Тошкентда Gentra русумли автомашина Monza билан тўқнашиб кетиши натижасида кўприкдан қулаб тушди, деб хабар бермоқда ИИВ ЙҲХБ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, воқеа Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида содир бўлган. 21 ёшли Gentra ҳайдовчиси Monza билан тўқнашиб кетган, оқибатда Gentra кўприкдан қулаган.
Gentra ҳайдовчиси ва унинг икки йўловчиси тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.