Тошкент вилоятида Қирғизистондан олиб келинган синтетик дори воситаларининг катта партияси аниқланди

Ўзбекистон

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан умумий қиймати 4,8 млрд сўмлик катта миқдордаги синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейдлар давомида умумий қиймати салкам 5 млрд сўмлик синтетик гиёҳвандлик воситаларининг йирик партияси аниқланди.

Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, «Қора дори-2024» тезкор профилактик ойлиги доирасида 33 ёшли фуқаро М.И. гумонланиб текширилган. Унинг ёнида бўлган автомобиль эҳтиёт қисми (редуктор) текширилганда, эҳтиёт қисм ичига жойлаштирилган 12 та ўрамдаги, (қора бозордаги тахминий нархи 4 млрд 800 миллион сўмга тенг) бўлган, 6 кг синтетик гиёҳвандлик воситаси (экспертиза хулосаси) борлиги аниқланди ва далилий ашё сифатида олинди.

Ушланган шахснинг яшаш хонадони текширилганида, синтетик воситаларни кичик миқдорга ажратиб, қадоқлаш ва тарқатиш учун керакли воситалар борлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки суриштирувга кўра, унга ушбу синтетик гиёҳвандлик воситалари тегишли телеграм боти орқали Қирғизистон Республикасидан водий вилоятлари орқали етказиб берилганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу синтетик гиёҳвандлик воситаларининг манбасини аниқлаш бўйича тезкор қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда улар Ўзбекистонга гиёвҳанд модда етказиб бериш каналини тўхтатган эди. Операция давомида 16 килограммдан ортиқ гашиш мусодара қилинганди.

Мавзуга оид материаллар