Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистонга ташриф буюришни режалаштираётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Ким Тхэ Хё маълум қилди.
Саёҳат келаси ҳафта, 10-15 июнь кунлари бўлиб ўтади. Президент Ўзбекистонга 13-15 июнь кунлари келади.
Маълумки, давлат раҳбарига сафарда рафиқаси Ким Кон Хи ҳамроҳлик қилади.