
КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи йўлларни портлатди
КХДР ҳукумати Шимолий Кореяни Жанубий Корея билан боғлайдиган йўл участкаларини портлатди. Ярим оролнинг шарқий ва ғарбий қисмидаги транспорт линиялари портлатилган.
КХДР ҳукумати Шимолий Кореяни Жанубий Корея билан боғлайдиган йўл участкаларини портлатди. Ярим оролнинг шарқий ва ғарбий қисмидаги транспорт линиялари портлатилган.
Жанубий Корея мудофаа вазири Ким Ён Хён КХДР Россияга ёрдам бериш учун Украинага қўшин юбориши мумкинлигини айтди. Бунинг сабаби сифатида у яқинда Москва ва Пхенян ўртасида имзоланган «ҳарбий иттифоққа ўхшаш» шартномани келтирди.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея авиация маъмуриятлари тайинланган авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловларни бекор қилишни назарда тутувчи ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги иккинчи марта Жанубий Кореяда ўтказилган илмий-жанговар тайёргарлик бўйича халқаро мусобақа ғолиби бўлди.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея Ўзбекистонда иқтисодиёт ва илм-фан ривожига хизмат қилувчи минтақавий юқори технологиялар марказини ташкил этишни режалаштирмоқда. Президентлар Мирзиёев ва Юн Сок Ёль ўртасидаги учрашувда бу ташаббус кенгайтирилган таркибда муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея етакчиси Юн Сок Ёль ўртасида икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Жами 17 та ҳужжат имзоланди.
13-15 июнь кунлари Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёлнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи кутилмоқда. Сафарда давлат раҳбарига рафиқаси Ким Кон Хи ҳамроҳлик қилади.
Жанубий Корея 2023 йилда Ўзбекистон ва Филиппиндаги шифохоналарга илғор тиббий тасвирни таҳлил қилиш тизимини тақдим этди.
Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.