Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 14 ёшли ўсмир фожиали равишда ҳалок бўлди. Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, 6 июнь куни соат 16:30 атрофида Қўштамғали маҳалласи ҳудудидаги «Дўстлик» каналида мактаб ўқувчиси чўкиб кетган.
Қидирув-қутқарув ишлари давомида ўсмирнинг жасади каналнинг 150 метр узоқлигидан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида сунъий сув ҳавзасида уч киши, жумладан, икки бола чўкиб кетган эди.