Тошкентдаги Ички ишлар вазирлиги биноси ёнида кучли тутун ҳосил бўлди. Тутун ер остидан келмоқда.
Ижтимоий тармоқларда ерости коллекторига ётқизилган юқори вольтли кабелда ёнғин чиққани ҳақида хабар берилмоқда. Бу аллақачон 28 ноябрь куни содир бўлган.
Ҳозирда воқеа жойида ўт ўчириш ва қутқарув бригадалари ишламоқда.
Пойтахт метрополитени матбуот хизмати воқеанинг метро тизимига алоқаси йўқлигини қайд этди. «Космонавтлар» бекатида барча асбоб-ускуналар нормал ишламоқда, поездлар ҳаракати тўхтатилмаган.