
ИИВ биноси ёнида кучли тутун ҳосил бўлди
Тошкентда ИИВ биноси ёнида ер остидан тутун чиқаётгани кузатилмоқда. Ижтимоий тармоқлар юқори вольтли кабель ёнаётганини тахмин қилмоқда. Худди шундай ҳолат 2023 йилнинг ноябрида ҳам содир бўлганди. Метро бекатлари одатдагидек ишлаётгани ҳақида хабар берилди.