Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаб, Латвияни логистика бўйича асосий ҳамкор сифатида танламоқда. Халқаро автомобиль ташувлари бўйича Ўзбекистон–Латвия қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилишида томонлар юк ташиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
Музокараларда асосий эътибор ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва таъминот занжирларини оптималлаштиришга қаратилди. Ўзбекистонга Европа Иттифоқи бозорларига энг қисқа йўлни таклиф этувчи Латвия портларининг транзит салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Латвия портлари орқали ўтувчи йўналиш Ўзбекистон–Европа савдо алоқаларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, дейилади Ўзбекистон Транспорт вазирлиги расмий хабарида.
Учрашув давомида томонлар Латвия портлари орқали автомобиль юкларини ташишни ташкил этиш учун зарур бўлган махсус рухсатномалар формати бўйича келишиб олдилар. Шунингдек, 2024 йил учун рухсатномалар алмашинуви учун квота ҳам тасдиқланди, бу узлуксиз юк оқимини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги транспорт ҳамкорлигини кенгайтириш фақат автомобиль транспорти билан чекланмайди. Жорий йилнинг ёзида икки давлатни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайдиган янги юк ҳаво кўприги ишга туширилиши режалаштирилган.